Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада қасддан содир этилган қотилликлар бўйича антирекорд ўрнатилди
2018 йил якунларига кўра Мексикада ҳукуматга қарши ва ҳудудларни назорат қилиш учун ўзаро жанг қилувчи наркокартеллар қасддан содир этилган қотилликлар бўйича янги антирекорд ўрнатилишига асосий сабаб бўлди. Бундай маълумотлар Мексиканинг жамоат хавфсизлиги миллий тизими ижроия котибияти докладида келтирилган.
Таъкидланишича, мамлакатда йил давомида 33341 киши ўлдирилган, бу эса бундай статистик тадқиқотлар олиб борилаётган бутун давр ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 2017 йилда мамлакатда 28866 қотиллик қайд этилганди.
23 мингдан кўпроқ қотиллик ўқотар қурол қўллаш билан амалга оширилган. Бундай қотилликлар сони бўйича биринчи ўринни Гуанахуато штати эгаллаган. Барча қотилликларнинг 32 фоизи Мехико, Герреро, Гуанахуато ва Чиуауа штатларида содир этилган.
Шу билан бирга мамлакатда ўлдирилган аёллар (861 нафар) ва журналистлар (9 нафар) сони ошмоқда.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025