Ўзбекистон | 16:13 / 24.01.2019
6293
3 дақиқада ўқилади

Автомобиль йўллари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг нуфузли университет ва ташкилотлари билан ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035 сонли “Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларнинг ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида институт Германиянинг нуфузли Дрезден техника университети ва SES (Senior Expert Service) ташкилоти билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришилди.

“Ўзбекистон Республикаси учун Германия Федератив Республикаси улкан сиёсий, иқтисодий ва илмий-интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ишончли ҳамда узоқ муддатли шерикдир”.

 Шавкат Мирзиёев

2019 йилнинг 14 январь куни SES ташкилотининг Ўзбекистон бўйича координатори Cordula Shmygun’нинг институтга ташрифи чоғида таълим сифатини оширишда ташкилотнинг вазифалари ва истиқболли режалари ҳамда институтга киритаётган инвестицияларнинг самарадорлиги бўйича музокаралар ўтказилди.

Германиянинг SES ташкилоти ҳомийлиги асосида институтнинг мутахассислик кафедраларига юқори малакали экспертларни жалб қилиш режаланган бўлиб, қисқа давр ичида “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”, “Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари” ҳамда “Автомобиль транспорти эксплуатацияси” кафедраларига Германия давлатидан экспертлар жалб қилинди.

Институтга ташриф буюрган ташкилотнинг етакчи экспертлари Erwin Fleischer ва Ralph Urban мутахассисликлари бўйича амалий ва лабаратория машғулотларини олиб бориш билан биргаликда соҳа мутахассислари билан семинар тренинглар ўтказишда, ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд муаммоларни бартараф этишда Германия тажрибаси бўйича таклифлари билан фаол қатнашмоқдалар. Бу эса институтнинг илмий салоҳиятини ва кадрлар малакасини оширишда, талабалар билимини мустаҳкамлашда ҳамда ишлаб чиқаришни таълим билан интеграцияси жараёнида муҳим аҳамият касб этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид