Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой одами фазога антиқа ракета учирди

Фото: Blue Origin
23 январда дунёнинг амалдаги энг бой одами, америкалик миллиардер Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси туристик сурорбитал парвозлар учун мўлжалланган New Shepard кўп маротабалик ракетасини фазога 10-марта учирди.
Аввалги икки парвоздан фарқли, бу гал ракета илмий-тадқиқот қурилмалари билан лиқ тўла бўлган: NASA Flight Opportunities Program дастури бўйича йўловчи капсуласидаги барча жойни харид қилган.
Капсула ва ракетанинг 1-поғонаси Ерга қайтарилган. Қурилмалар орасида 9 та тажриба ўтказиш учун техника ва материаллар бор.
Ракетанинг BE-3 (Blue Engine 3) двигатели водород ва кислородда ишлайди. 110 сония давом этган парвоз вақтида у 490 килоньютон тортиш кучини ҳосил қилади. Сўнгра поғона капсуладан ажралади ва двигатель ёрдамида мустақил ерга қўнади.
6 йўловчига мўлжалланган кабинка яна қандайдир вақт инерция бўйича юқорига парвоз қилади ва Карман чизиғигача (атмосфера ва фазо ўртасидаги шартли чегара, 100 км баландлик атрофида) етиб ҳамда ундан ўтиб, сўнгра парашютда ерга тушади.
Мавзуга оид

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

18:40 / 05.02.2025
Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди

09:01 / 01.02.2025
Одессага ракета зарбаси: камида етти киши жароҳатланди

09:42 / 17.01.2025