Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базасида машқлар бошланди
Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари машқлари 24 январь, пайшанба куни Сибир, Урал ва Волгабўйи каби 15 минтақада, шунингдек, мамлакатнинг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базасида бошланди. Бу ҳақда ТАСС Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, қўшинлар биргаликда бошланган қўмондонлик-штаб машғулотлари доирасида ўқув тревогаси бўйича кўтарилган.
Аниқлик киритилишича, машғулотлар давомида қўшинлар кўчма дала пунктлари ҳудудларига жойлаштирилади, қўшинларни барқарор бошқариш масалаларини амалий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, машғулотлар аввалдан режалаштирилган ва шу ҳафтанинг охиригача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси жанговар роботларни қабул қилиб олганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024