Жаҳон | 14:48 / 24.01.2019
5536
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Чарльзнинг хайрия жамғармаси Huawei пулларидан бош тортди

Фото: REUTERS

Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг ўғли шаҳзода Чарльз томонидан асос солинган The Prince's Trust хайрия ташкилоти бундан буён Хитойга қарашли Huawei компаниясидан пул қабул қилмайди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Хабар қилинишича, Британия томони «жамоатчилик ташвиши» туфайли хайрия пулларини қабул қилмайди. Huawei бу қарорга жавобан жуда афсусда эканини маълум қилди.

«Биз хайрия ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ажойиб ишларга катта ҳурмат билан қараймиз... Биз 10 йиллик ҳамкорлигимиз билан фахрланамиз ва, албатта, келажакда яна биргаликда ишлашга умид қилиб қоламиз», - дея айтиб ўтган Huawei вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Huawei’ни тижорат сирларини ўғирлашда гумон қилаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид