Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президентини тан олиш масаласида давлатлар иккига бўлинди
Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп, Канада ҳукумати, Бразилия президенти Жаир Болсонару, Колумбия президенти Иван Дуке, Чили Себастьян Пиньера президенти, Коста-Рика раҳбари Карлос Альварадо Кесада, Перу, Мексика, Эквадор, Парагвай, Гондурас, Панама, Грузия ҳукуматлари,Америка давлатлари ташкилоти бош котиби Луис Альмагро ва Америка тараққиёт банки раҳбари Луис Альберто Морено Хуан Гуайдони вақтинчалик президент деб тан олди.
Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск «бутун Европа Венесуэладаги демократик кучларни қўллаб-қувватлаш учун бирлашишига» умид билдирди.
Евроиттифоқ Венесуэла Миллий ассамблеясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини баёнот берди.
Мадуро ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида унга Туркия президенти қўнғироқ қилиб, уни қўллаб-қувватлашини билдирганини айтди. Мадурони шунингдек, Боливия президенти Эво Моралес, Куба ҳукумати қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Clarin нашрининг маълум қилишича, Никарагуа ва Сальвадор раҳбарлари ҳам Мадурони қўллаб-қувватламоқда.
Мадуро Гуайдони ноқонуний президент деб атади, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес эса твиттерда мамлакат қуролли кучлари Гуайдони давлат раҳбари деб тан олмаслигини ёзди.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025