Жаҳон | 19:54 / 25.01.2019
5725
1 дақиқада ўқилади

Греция парламенти Македониянинг номи ўзгартирилиши тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Фото: РИА Новости / Костис Нтантамис

Греция парламенти Македония Республикаси номининг Шимолий Македония Республикаси деб ўзгартирилиши тўғрисидаги шартнома учун овоз берди.

Овоз беришда қатнашган 300 депутатдан 153 нафари шартнома ратификация қилинишини қўллаб-қувватлаган бўлса, 146 депутат унга қарши овоз берди. Бир депутат бетараф қолди.

2018 йил 17 июнда Афина ва Скопье Преспа кўли бўйида имзолаган шартнома Преспа шартномаси номини олган. Ушбу шартнома мамлакат номи тўғрисидаги кўп йиллик баҳсга нуқта қўяди ва Скопье учун НАТО ва ЕИга киришга йўл очади.

Сўнгги сўровлар грекларнинг аксарияти - 62%и Преспа битимига салбий муносабатда эканликларини кўрсатди. Аввалроқ грекларнинг 80%и шартномага қарши чиққанди. Улар Македония номи фақат грекларга тегишли деб ҳисоблашади.

Мавзуга оид