Жаҳон | 15:04 / 26.01.2019
6328
1 дақиқада ўқилади

Давос форуми тинчликка чақириқ билан якунланди

Фото: REUTERS

Давосда 25 январь, жума куни 49-йиллик Жаҳон иқтисодий форуми ўз ишини якунлади. Тадбирнинг сўнгги кунида унинг раиси, Норвегия собиқ ташқи ишлар вазири Борге Бренде сиёсатчиларни барча урушлар ва низоларни тўхтатишга чақирди. 

Бренденинг маълум қилишича, тинчликка эришмасдан ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий ривожланиш мумкин эмас. Унинг қайд этишича, Давосда сўнгги кунларда кўп сонли зиддиятлардан чиқиш йўллари муҳокамаси рўй берди - хусусан, Яқин Шарқдаги можаро, Шимолий Кореянинг ядро дастури ва Суриядаги фуқаролик уруши масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Давосдаги ҳозирги форум АҚШ ва Франция президентлари Дональд Трамп ҳамда Эммануэль Макрон, шунингдек, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйсиз ўтказилди. Форум шиори қуйидагича шакллантирилди: «Глобаллашув 4.0: тўртинчи саноат инқилоби асрида глобал меъморчиликни излаб».

Мавзуга оид