Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надежда Савченко Украина президентлигига номзод этиб кўрсатилди
Украина Олий радаси депутати, давлат тўнтаришини ташкил этишда гумон қилиниб тергов изоляторида сақланаётган Надежда Савченко мамлакат президентлигига номзод этиб кўрсатилди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар бермоқда.
Депутатнинг номзодини унинг «Надежда Савченконинг ижтимоий-сиёсий платформаси» партияси илгари сурган.
«МСКга тақдим этиш учун барча ҳужжатлар тайёр, бадал тўласак бўлди. Банкда ҳисоб рақами очилишини кутяпмиз», деган унинг синглиси, партия раҳбари Вера Савченко.
Савченко ўтган йилнинг мартида қўлга олинган. У Киев марказида террорчилик ҳаракати содир этиш ва ҳукумат вакиллари, жумладан президент Пётр Порошенкога суиқасд уюштиришга тайёрланишда айбланмоқда.
Мавзуга оид
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021