Спорт | 22:45 / 27.01.2019
3003
2 дақиқада ўқилади

«Бавария» Бундеслигада «Штутгарт»ни тор-мор этди

Германия чемпионатининг 19-турида Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Штутгарт» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Мюнхендаги «Алянц Арена» стадионида бўлиб ўтди ва ўйинни бош ҳакам Франк Вилленборг бошқарди.

Ҳисобни учрашувнинг 5-дақиқасида Роберт Левандовски узатган тўпдан Тиаго Алкантара очди. Биринчи бўлим ўрталарида Анастасиос Донис мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Мюнхен клуби Леон Горецка ва Левандовскийнинг голлари, шунингдек, Кристиан Гентнернинг автоголи эвазига ҳисобни йириклаштирди.

«Бавария» учун бу Бундеслига доирасидаги қаторасига 7-ғалабадир.

Мазкур ғалаба шарофати билан «Бавария» 42 очко жамғариб, немис миллий чемпионатининг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. «Штутгарт» эса 14 очко ва 16-ўрин билан ҳамон лигани тарк этувчи хавфли зонада жойлашган.

Германия Бундеслигаси. 19-тур

«БАВАРИЯ» Мюнхен – «ШТУТГАРТ» 4:1 (1:1)

Голлар: 1:0 – Алькантара (5), 1:1 – Донис (26), 2:1 – Гентнер (55-автогол), 3:1 – Горецка (71), 4:1 – Левандовски (84).

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид