Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиси ҳам ҚҚС тўловчисига айланади
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов 75 минг фермер хўжаликлари ҚҚС тизими бўйича ҳисоб юритишни ўрганиши ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бюджет кўмагида ҚҚС ҳисобини юритиш бўйича тренинглар, малака ошириш курслари ташкил этилади. Шундан сўнг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари ҳам ҚҚС тўловчисига айланади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Жорий йилда 28 мингдан ортиқ янги субъектлар ҚҚС тўловига ўтган. Улар орасида устав капитали 10 миллионлаб доллардан ошган йирик корхоналар бор. Улар ҳисоб-китобда ҚҚСни инобатга олиш имкониятидан маҳрум эди. Шунингдек, 75 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ҳам қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб қилишни ўрганади. Шу мақсадда бюджетдан ресурс ажратилиб, махсус ўқувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Бу табиий ҳолат, чунки фермер ҳам ҚҚС бўйича ҳисоб қила олади. У уруғ, агротехника, электрэнергия, газ, сув сотиб олади ва шулардаги ҚҚСни инобатга олиши мумкин», – дейди Султонов.
Маълумот учун, айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиси ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди ва занжир доирасига киритилмаган.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
12:11 / 27.03.2025
Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади
10:56 / 18.03.2025