Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўхтатиб бўлмас «Ювентус», ажойиб «камбэк»лар, фахрий тўпурарнинг рекорди – Италияда тур воқеалари
Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 21-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.
ТЎХТАТИБ БЎЛМАС «ЮВЕНТУС»НИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ
«Ювентус» сафарда «Лацио» билан беллашди. Мезбонлар пешқадамга қарши жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Римликлар 1,5 тайм давомида ташаббусга эга бўлиб, рақибга ҳатто ўз дарвозаси томон зарба беришга ҳам имкон беришмади. 59-дақиқада Луис Альберто бурчак зарбасини амалга оширгач, Эмре Жан тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Шундан сўнг, «Лацио» яна иккита зўр вазиятни қўлдан чиқарди. Иммобиле дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни алдаб ўтолмади. Луис Альберто эса тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб билмади.

Шундан сўнг, Массимилиано Аллегри ўйин тақдирини ҳал қилган иккита ўзгаришни амалга ошириб, майдонга Канселу ва Бернардескини туширди. Натижада, улар дастлабки вазиятни голга айлантиришди. 74-дақиқада Бернардески тўпни жарима майдонига етказганида, Дибаланинг зарбасини дарвозабон Стракоша қайтара олди, аммо Канселу тўпга етиб келиб, уни дарвозага йўллади. Ҳисоб тенглашгач, «Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги етакчиларни захирага олди, бу эса унга қимматга тушди - ташаббус тўлиғича «Ювентус» томонига ўтди. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида Канселу пенальти ишлаб олди. Криштиану Роналду уни аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.
Лацио – Ювентус 1:2 (0:0, 1:2)
27 январь, «Стадио Олимпико»
Голлар: 1:0 – 59, автогол Жан, 1:1 – 74 Жоау Канселу, 1:2 – 88, пенальти Роналду.
Лацио – Стракоша, Баштуш (Нету, 90), Уоллес, Раду, Лейва, Пароло, Лулич, Милинкович-Савич, Луис Альберто (Бериша, 81), Иммобиле (Кайседо, 82), Корреа.
Ювентус – Шченсни, Де Шильо, Бонуччи (Кьеллини, 41), Ругани, Алекс Сандро, Жан, Матюиди (Бернардески, 60), Бентанкур, Дуглас Коста (Жоау Канселу, 70), Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Жан (24), Лейва (49), Матюиди (49), Де Шильо (70), Ругани (73), Милинкович-Савич (80), Кьеллини (80).
«НАПОЛИ» МИЛАНДА ОЧКОЛАРНИ ЙЎҚОТДИ
«Наполи» сафарда «Милан» билан ўйнади. Анчелотти шогирдлари баҳсда бироз ташаббусга эга бўлишди. Бироқ, «Милан» ҳимояда яхши ўйнади, дарвозабон Доннарумма эса ишончли ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда Кальехон ва Кутроне зарбалари эсда қолди. «Наполи» яримҳимоячисининг кучли зарбасини Доннарумма қайтарган бўлса, мезбонларнинг ёш ҳужумчисига аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим «Милан» ҳужумлари билан бошланди. Кессие жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллаганида, ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди. Пакетанинг зарбасидан кейин тўп тўғри дарвозабон Оспинага келиб тушди. Бўлим ўртасида «Наполи» ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Миликнинг кучли ва аниқ зарбасини Доннарумма қийинчилик билан қайтара олди. Ўйин якунида «Милан» 2та қулай вазиятни бой берди. Пёнтек дарвозабон билан юзма-юз чиққанида ҳимоячи Кулибали тўпни унинг оёғи тагидан тепиб юборишга улгурди. Мусаккьо эса яқин масофадан зарба йўллаганида, Оспина ақлбовар қилмас чаққонлик билан тўпни қайтара олди.

Натижада ўйинда ҳисоб очилмай қолди. Шубҳасиз, бу ҳар иккала жамоа рақиблари фойдасига бўлди. «Наполи» пешқадам «Ювентус»ни қувиб етиш умидини сўндираётган бўлса, «Милан» кучли тўртликка кириш имкониятини бой бериши мумкин.
Милан – Наполи 0:0
26 январь, Сан-Сиро стадиони
Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес, Кессиэ, Бакайоко, Лукас Пакета (Борини, 69), Сусо, Кутроне (Пёнтек, 71), Чалханоглу (Лаксальт, 90).
Наполи – Оспина, Малькюи, Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй (Гулям, 72), Кальехон, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье (Уна, 88), Мертенс (Верди, 80), Милик.
Огоҳлантиришлар: Кутроне (17), Фабиан Руис (18), Альбиоль (86).
Четлатиш: Фабиан Руис (90).
«ИНТЕР» ТУРИНДА ЮТҚАЗДИ
«Интер» сафарда «Торино» билан ўйнади. Беллашув кутилмаганда мезбонлар ғалабаси билан тугади. «Интер» мазмунсиз ўйин намойиш этиб, 5та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Баҳс давомида «нерадзурри» тўпни назорат қилишган бўлса-да, Сиригу дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир қилишолмади. Икарди қулай вазиятларга деярли эга бўлмади, «Торино» зич ҳимоя орқали уни тўсишга муваффақ бўлди.

Мезбонлар эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятлардан ўз имкониятини изладилар. Бу охир-оқибатда самара берди. 35-дақиқада амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг, Иццо боши билан тўпни дарвозага йўллади.
Иккинчи бўлимда ҳам вазият ўзгармади. «Интер»нинг рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун қилган барча ҳаракатлари зое кетди. Ўйин якунида миланликлар катта куч билан олдинга ўтишган эди, бироқ бу ҳеч қандай самара бермади.
Торино – Интер 1:0 (1:0, 0:0)
27 январь, «Олимпико ди Торино» стадиони
Гол: 1:0 – 35 Иццо.
Торино – Сиригу, Иццо, Нкулу, Джиджи, де Сильвестри, Ансальди (Беренгер, 81), Ринкон, Лукич (Базелли, 78), Айна, Дзадза (Яго Фальке, 89), Белотти.
Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Миранда (Наингголан, 54), Д`Амброзио, Весино (Кандрева, 83), Брозович, Далберт, Жоау Мариу (Политано, 71), Икарди, Мартинес.
Огоҳлантиришлар: де Врей (31), Белотти (40), Далберт (45), Д`Амброзио (55), Айна (76), Дзадза (84).
Четлатиш: Политано (86).
АЖОЙИБ «КАМБЭК»ЛАР
Тур доирасида ўтказилган 2та ўйинда ажойиб «камбэк»ларга (ютқазаётган жамоаларнинг ҳисобдаги фарқни иродали тарзда йўққа чиқаришига) гувоҳ бўлдик.
«Парма» ўз уйида СПАЛ клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, охирда мағлубиятга учради. Пармаликлар Инглезенинг 11 ва 53-дақиқалардаги голлари эвазига 2та тўп фарқи билан рақибдан ўзиб кетишганди. Бироқ, СПАЛ сўнгги 20 дақиқа ичида нафақат ҳисобни тенглаштириш, балки ғалабани илиб кетишга ўзида куч топа олди. Валоти, Петанья ва Фаре голлари меҳмонларга ажойиб ғалабани тақдим қилди. Бу билан СПАЛ 11та ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди.
Парма – СПАЛ 2:3 (1:0, 1:3)
Голлар: 1:0 – 11, пенальти Инглезе, 2:0 – 53 Инглезе, 2:1 – 70 Валоти, 2:2 – 75 Петанья, 2:3 – 87 Фарес.

«Аталанта» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан қутулиб қолди. Ўйин мезбонларнинг ташаббуси остида ўтган бўлса-да, рақиб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб, учта гол уришга муваффақ бўлди. Жеко (2та) ва Эл-Шааравининг голлари «Рома»га йирик ҳисобдаги ғалабани келтираётган эди. Бироқ «Аталанта» жуда катта ирода ва иштиёқ эвазига учта гол уришга муваффақ бўлди. 45-дақиқада Кастанье, 59-дақиқада Толои голлари эвазига ҳисоб қисқарди. 70-дақиқада Сапата пенальтини аниқ амалга оширолмайди, бироқ, орадан 1 дақиқа ўтгач ўйиндан гол уриб ўз хатосини тўғрилади.
Аталанта – Рома 3:3 (1:3, 2:0)
Голлар: 0:1 – 3 Жеко, 0:2 – 33 Жеко, 0:3 – 40 Эл-Шаарави, 1:3 – 44 Кастань, 2:3 – 59 Толои, 3:3 – 71 Сапата.
21-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ
26 январь
Сассуоло – Кальяри 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 9 Локателли, 2:0 – 45, пенальти Эл-Бабакар, 3:0 – 87 Матри.
Сампдория – Удинезе 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Куальярелла, 2:0 – 56, пенальти Куальярелла, 3:0 – 68 Линетти, 4:0 – 78 Габбьядини.
Милан – Наполи 0:0 (0:0, 0:0)
Четлатиш: Фабиан Руис (90, Наполи).
27 январь
Торино – Интер 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 35 Иццо.
Четлатиш: Политано (86, Интер).
Лацио – Ювентус 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 59, автогол Жан, 1:1 – 74 Жоау Канселу, 1:2 – 88, пенальти Роналду.
Кьево – Фиорентина 3:4 (1:2, 2:2)
Голлар: 0:1 – 4 Муриэль, 0:2 – 26 Бенасси, 1:2 – 38 Стемпиньски, 2:2 – 60, пенальти Пеллиссье, 2:3 – 79 Кьеза, 2:4 – 86 Кьеза, 3:4 – 89 Жоржевич.
Четлатиш: Бенасси (59, Фиорентина).
Аталанта – Рома 3:3 (1:3, 2:0)
Голлар: 0:1 – 3 Жеко, 0:2 – 33 Жеко, 0:3 – 40 Эл-Шаарави, 1:3 – 44 Кастань, 2:3 – 59 Толои, 3:3 – 71 Сапата.
Парма – СПАЛ 2:3 (1:0, 1:3)
Голлар: 1:0 – 11, пенальти Инглезе, 2:0 – 53 Инглезе, 2:1 – 70 Валоти, 2:2 – 75 Петанья, 2:3 – 87 Фарес.
Болонья – Фрозиноне 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 18 Гильоне, 0:2 – 21 Чиано, 0:3 – 52 Пинамонти, 0:4 – 75 Чиано.
Четлатиш: Маттьелло (13, Болонья).
28 январь
Эмполи – Женоа
А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
16 - Фабио Куальярелла (Сампдория, 4 пен)
15 - Дуван Сапата (Аталанта, 1), Криштиану Роналду (Ювентус, 5)
14 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа/Милан, 2)
11 - Чиро Иммобиле (Лацио, 2)
Аркадиуш Милик (Наполи)
9 - Франческо Капуто (Эмполи, 1), Мауро Икарди (Интер, 3)
8 - Роберто Инглезе (Парма, 1), Марио Манжукич (Ювентус), Дрис Мертенс (Наполи, 1)
22-ТУР ЎЙИНЛАРИ
2 февраль
Эмполи - Кьево
Наполи - Сампдория
Ювентус - Парма
3 февраль
СПАЛ - Торино
Женоа - Сассуоло
Удинезе - Фиорентина
Интер - Болонья
Рома - Милан
4 Февраль
Фрозиноне - Лацио
Кальяри - Аталанта
КУАЛЬЯРЕЛЛА А СЕРИЯ РЕКОРДИНИ ТАКРОРЛАДИ ВА ТЎПУРАРЛАР БАҲСИДА ЕТАКЧИЛИК ҚИЛМОҚДА
«Сампдория» ҳужумчиси Фабио Куальярелла голли сериянинг узунлиги бўйича Италия чемпионати рекордини такрорлади.

35 ёшли футболчи «Удинезе»га қарши ўйинда рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди. Натижада, у қаторасига 11та ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаяпти (13та гол). Аввалроқ, бундай кўрсаткичга 1994 йили «Фиорентина» клубида ўйнаган Габриэль Батистута эришган эди.
Куальярелла А Серия тўпурарлари рўйхатида 16та гол билан пешқадамлик қиляпти.
РОНАЛДУ 24 ЙИЛЛИК РЕКОРДНИ ЯНГИЛАДИ
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия доирасидаги «Лацио»га (2:1) қарши кечган баҳснинг 88-дақиқасида пенальтидан дарвозани ишғол қилиб, ғалаба голи муаллифига айланди.
Эътиборлиси, португалиялик футболчи лиганинг кетма-кет саккизинчи сафар ўйинида майдонни голсиз тарк этмаяпти. Бу 1994/95 мавсумидан буён қайд этилган энг яхши натижа саналади.
Мавзуга оид
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:01 / 28.07.2023