Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадан Венесуэлага бўш чартер самолёти учиб кетгани маълум қилинди
29 январь кундузи Москвадаги “Внуково” аэропортидан Nordwind Airlines авиакомпаниясининг 9801-рақамли чартер рейсини амалга оширувчи “Боинг 777” самолёти Венесуэлага учган. Маълум қилинишича, йўловчи самолёти бўш бўлган. Бундан аввал у Таиландда бўлган.
Маълум қилинишича, самолётда иккита экипаж бор: агар ортга парвоз ҳордиқсиз режалаштирилса, одатда шундай йўл тутилади.

Flightradar24 маълумотларига кўра, самолётнинг Каракасга маҳаллий вақт билан соат 20.10да келиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Россиядан Венесуэлага гуруҳли сайёҳлик турлари сотилмайди. Шунингдек, Лотин Америкаси давлатидан сайёҳлар, дипломатик корпус ёки савдо ходимларининг оммавий эвакуация қилиниши эълон қилинмаган. Авиакомпания аввал Венесуэлага бундай парвозларни амалга оширмаган. ОАВда таъкидланишича, самолёт 500 кишидан иборат гуруҳни олиб чиқиб кета олади.
Ҳозирда Венесуэлада сиёсий беқарорлик юз бермоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025