Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Ўзбекистон пахтасига талаб ортган
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки давлат темир йўл соҳаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, манфаатли алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилган.
Хусусан, транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича фикр юритилган.
– Маълумки, Ўзбекистон Шарқий Осиё, яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва қисқа транзит ҳудуд ҳисобланади, – дейди делегация раҳбари Аҳмадий Бабак. – Шу боис, ишончли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат темир йўл тизими ўртасидаги ташувлар сонини ошириш давр тақозосидир. Эндиликда, ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар ҳажмини оширишни режалаштирганмиз. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилди.
Таъкидланишича, кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортган. Учрашувда ушбу масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.
Учрашув сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025