Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШни Венесуэладаги ҳокимиятни ағдаришда айблади
Қўшма Штатлар Венесуэладаги қонуний ҳокимиятни очиқдан-очиқ ағдариб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди, дея хабар тарқатди ТАСС.
«Бизни АҚШ ва унинг энг яқин иттифоқчилари Венесуэлага нисбатан қандай иш тутаётгани безовта қилмоқда, улар халқаро ҳуқуқнинг барча қоидаларини очиқчасига бузишмоқда», - деди вазирлик раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият инқироз конституцияга қарши услублар орқали ҳал қилинишига йўл қўймаслиги лозим.
28 январь куни Москва ОАВнинг Россия томони Венесуэла президенти Николас Мадурони қўриқлаш ходимлари билан таъминлаб бергани ҳақидаги хабарларини рад этди. Ундан бир кун олдин, Россиядан Венесуэлага 400 нафар жангчи юборилгани борасидаги маълумот ҳам рад этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болтон Мадурога янги чоралар билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025