Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё Кубоги финалини Равшан Эрматов бошқаради
ОФК Осиё Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини тасдиқлади.
1 февраль куни бўлиб ўтадиган баҳсга ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланган. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ассистентлик қилади.
Учрашув захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг танланган. VAR тизимини италиялик Паоло Валери бошқарса, унга сингапурлик Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари ва австралиялик Кристофер Бит ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи учрашув жума куни Абу-Дабидаги «Zayed Sports City Stadium»да Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади.
Маълумот учун, финал иштирокчилари Равшан Эрматовга бегона эмас. Ўзбекистонлик рефери қитъа биринчилиги давомида гуруҳ босқичидаги Сурия – Фаластин ва Эрон – Ироқ баҳсларида, плей-оффда эса Япония – Саудия Арабистони ҳамда Жанубий Корея – Қатар учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган эди.
Финал Эрматовнинг турнирдаги 5-ўйини бўлади, бу – мусобақадаги энг юқори кўрсаткичдир. Қуйидаги тўрт нафар рефери ҳисобида тўрттадан ўйин бор: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар), Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА), Риужи Сато (Япония), Сезар Артуро Рамос (Мексика).
Умуман, Осиё Кубогининг 51та ўйинида жами 26 нафар мутахассис асосий рефери сифатида ишлади. Ўзбекистондан Равшан Эрматовдан ташқари Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев биттадан ўйинни бошқариб боришди.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Равшан Эрматов Қатарда ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги финалини ҳам бош ҳакам сифатида бошқарган эди.
Мавзуга оид
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
23:40 / 20.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Турнирининг энг яхшилари аниқланди
01:32 / 07.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси муддатидан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олди
22:07 / 06.04.2025