Жамият | 13:00 / 30.01.2019
35753
5 дақиқада ўқилади

«Тўйига озгина қолганида касаллиги маълум бўлди». Ёш йигит Улуғбек яхшилар кўмагига муҳтож

Инсон не умидлар билан фарзанд улғайтиради. Унинг келажакдаги амаллари, эл-юртига фойдаси тегиши, ўз бахтини топиши ҳақида ота-она    қанча хаёл қилмайди дейсиз? Фарзанд улғайиб, камолга етса ҳам барибир фарзанд бўлиб қолаверар экан.

Навбатдаги хайрия мурожаатимиз сабаб пойтахтимиздаги гематология шифохонасига йўл олдик. Хайрия сабабчиси лейкоз касаллигига учраган ёш йигит Улуғбек экан.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Аниқроқ маълумот олиш учун, аввало, беморнинг шифокорлари билан суҳбатлашдик.

«Бекназаров Улуғбек 1993 йилда туғилган. 2018 йил май ойида бизнинг клиникамизнинг 1-гематология бўлимига жуда оғир аҳволда келган. Касаллик тана ҳарорати юқорилиги, антибиотиклар билан ҳам тушмаслиги, танада кўкаришлар, талоқнинг катталашуви билан бошланган. Вилоятларда шароит яхши бўлмаганлиги учун бу ерга олиб келишган. Таҳлил қилинган вақтда қонида тромбоцитлар ва гемоглобиннинг камайиши аниқланган. Иликдан таҳлил олганимизда 94 фоиз саратон хужайлари аниқланган. Морфологик таҳлиллардан сўнг, даволанишни бошладик. Муолажалар жуда мураккаб бизда. Даволаш жараёнида 50 га яқин инсоннинг қони олиниб ушбу босқичга ўтказилди. Биз энди бу беморимизга илик кўчириш усулини тавсия қиламиз», – дейди бўлим мудири Маъмура Нигматова.

Шундан сўнг, беморнинг ота-онасидан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўзлаб беришини сўрадик.

«2018 йил март ойида кутилмаганда ўғлим озиб кетди. Аввалари ҳеч касал бўлган бола эмас эди. Ўғилларим ичида энг серҳаракати шу болам эди. Кейин шифокорларга мурожаат қилдик. Намангандаги онкология шифохонасида таҳлил топширди. У ерда яхши ташхис қўя олмаганлиги учун Тошкентга олиб келдик. Бу ерда ўткир лейкоз ташхисини қўйишди. Ҳар ой келиб даволаниб турамиз. Бир курс даволанишни ўтагандан сўнг, 10 кунларга жавоб беришади. Ҳозир 7-марта даволанишимиз. Илик кўчириш муолажаси бўлар экан. Ўзининг опаси донорлик қиладиган бўляпти. Бу чет элда қилинар экан: Туркияда ёки Москвада. Маблағ кўп керак, дейишяпти. Туркияда 80 минг АҚШ долларига, Москвада 65 минг АҚШ долларига қилинар экан. Ўзимизнинг ҳам йиғган пулларимиз бор. Лекин, бу катта маблағ, ўзимизнинг кучимиз етмайди», – дейди абгор ҳолда Абдусалом ота.

«Боламни орзу-ҳаваслар билан уйлантириш ниятида эдик. Тўйга озгина қолганда шу синовга учраб турибмиз, болам. Ўғлимни ўзи ҳам илмли бола. Қуръонни ёдлашга киришган, тақво билан юрадиган йигит эди. Ҳозир ҳам «Онажон йиғламанг, Аллоҳнинг бир синови-да», деяпти. Ноумид шайтон, дардини берган шифосини ҳам беради-ку», – дейди кўз ёшларини тия олмаётган волидаси.

Ёши улуғ ота-онасининг кўз ёшларини кўриб бизнинг ҳам қалбимиз жунбушга келди. Ортга қайтар эканмиз, «беморга шифо, ота-онасига эса сабр тиладик». Аммо дард қанча оғир бўлмасин, кетадиган харажат қанча катта бўлмасин, Аллоҳнинг мўъжизалари олдида бу тўсиқлар ҳеч нарса эмас.

Қадрдон ватандошлар, ушбу оиланинг оғир кунларида дастак бўлиб, ҳамюртимиз Улуғбекнинг шифо топиши учун кўмакда бўлайлик! Зеро, бу тақдирнинг аччиқ қисмати барчамиз учун имтиҳондир.

Турғунова Маъмура (онаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 7915 7560 (Агробанк)

VISA KARTA: 4187 8200 0009 5180 (Агробанк)

Улуғбекнинг қариндоши Тохиржон Рахимовнинг картаси
Сбербанк: 4817 7601 2090 8771

МФО: 00225

ИНН: 200047133

Нақд пул топширганда: 23116000300000225001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000100000225001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000800000225001

Отаси Бекназаров Абдусаломнинг телефон рақами: (91) 366-66-32


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид