Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуайдо Европа давлатлари Мадурога қўйилган ультиматумни бажаришига ишончи комиллигини айтди
Ўзини президент вазифасини вақтинча бажарувчи деб эълон қилган Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо ЕИ давлатлари президент Николас Мадурога қўйилган ультиматумни бажаришига ишончи комиллигини билдирди.
26 январь куни агарда саккиз кун ичида Венесуэлада президент сайлови бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилинмаса, Европа иттифоқи давлатлари Хуан Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти сифатида тан олишга тайёрлигини билдирганди.
"Ишончим комил, бу қатъий нуқтаи назар бўлиб, яқин кунларда ультиматум бажарилади, бу эса биз венесуэлаликлар учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади", - деди Гуайдо Испаниянинг Pais нашрига берган интервьюсида.
Айни пайтда АҚШдан ташқари, Канада, Бразилия, Колумбия, Эквадор, Перу, Парагвай, Чили, Аргентина, Коста-Рика, Гватемала, Ҳондурас, Грузия, Франция, Украина, Албания ва Буюк Британия ҳукуматлари Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик давлат раҳбари сифатида тан олди.
Ўз навбатида, Россия, Хитой, Куба, Эрон, Боливия, Уругвай, Мексика, Сальвадор, Никарагуа, Сурия ва Туркия каби давлатлар Мадуро тарафида.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025