Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марихуана сотаётганда ушланган шахснинг уйидан 1,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилди
2019 йил 25 январь куни Сирдарё туманида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Унинг натижасида Сирдарё шаҳрида яшовчи А.С. “Бешбармоқ” кафесида 32,55 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 1 250 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Тадбир давомида ушбу фуқаро уйидан 1 кг. 619 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳам топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025