Ўзбекистон | 13:23 / 31.01.2019
22112
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида яна бир туман ҳокими лавозимга расман тасдиқланди 

Бугун, 31 январь куни, халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Самарқанд вилояти ҳокимининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгашининг депутатлари қатнашган.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Баҳодир Қодирович Бобоназаров расман туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Бобоназаров 2018 йилнинг 1 август куни Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Бунга қадар у «Агробанк» Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.

Аввалроқ, Оқдарё тумани ҳокими лавозимига расман тасдиқланганди.

Мавзуга оид