Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ғарб давлатларини жангариларни қўллаб-қувватлашда айблади
Қатор Ғарб давлатлари Россия ва Туркиянинг Идлиб бўйича келишуви амалга ошишига халақит бериш учун "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" гуруҳи террорчиларини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғлу Demiroren агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Айрим Ғарб давлатлари Идлиб бўйича меморандумни бузиш учун "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" жангариларини қўлламоқда. Уларга пул бермоқда, қўллаб-қувватламоқда, - деди у. – Мен "Ҳайят Таҳрир аш-Шом" ўз мавқеини мустаҳкамламоқда деб ўйламайман. Улар Суриянинг маълум ҳудудларидан кетишга мажбур бўлишди, ҳозир эса яна қайтишга уринишмоқда".
Шу билан бирга Човушўғлу террорчиларни айнан қайси давлатлар қўллаб-қувватлаётганига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025