Ўзбекистон | 10:43 / 01.02.2019
25908
1 дақиқада ўқилади
Иш стажи ва маошга доир архив маълумотларини онлайн олиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) иш стажи ва маошга доир архив маълумотларини онлайн олиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Жисмоний шахслар учун ташкил этилган хизмат бепул тарзда тақдим этилади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП ягона идентификация тизими — OneID орқали порталга ташриф буюриш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ушбу хизматлар тақдим этилмоқда. Ташкилий ишлар билан ҳукумат ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги шуғулланади.
Мавзуга оид
19:22 / 05.05.2022
Тез ёрдам ходимларининг маоши 10-15 фоизга оширилади
21:01 / 26.04.2022
Ўзбекистонликларнинг ўртача иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
21:53 / 20.04.2022
Россияни тарк этган компаниялар 180 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашда давом этмоқда
08:21 / 29.03.2022