Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: ИШИД Сурияни қанча вақт ичида қайта эгаллаб олиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди
Пентагондагиларнинг фикрича, ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Сурияни бир йилдан камроқ муддат ичида қайтариб олишлари мумкин. Бу ҳақда NBC Америка ҳарбий маҳкамасининг ҳисоботига асосан хабар бермоқда.
Пентагондагилар фикрича, агар гуруҳ ҳарбий босимларга дуч келмаса, ИШИД олти ойдан 12 ойгача бўлган муддат ичида Сурия устидан назоратни ўзига қайтариб олиши мумкин. Шунингдек, маҳкамадан таъкидлашларича, ИШИД жангарилари «халифаликни жисмоний шаклда тиклашга» ҳаракат қилишмоқда.
Пентагоннинг ҳисоботи келгуси ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда ИШИД жангарилари қўлга олингани, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
18:44 / 22.05.2025