Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Венесуэланинг ишларига ташқаридан аралашиш фуқаролар урушига олиб келиши мумкинлигини билдирди
Европарламентнинг Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олиши мамлакатда фуқаролар уруши бошланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғлу Бухарестга ташрифи давомида маълум қилди.
"Биз Европарламентнинг Венесуэла бўйича қарорини тўғри деб ҳисобламаймиз, мамлакатнинг ички ишларига аралашиш фуқаролар уруши бошланишига олиб келиши мумкин", -дея иқтибос келтиради TRT телеканали вазирнинг сўзларидан.
Пайшанба куни Европарламент Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олувчи резолюцияни маъқуллади ва Евроиттифоқ давлатларини ҳам Гуайдони тан олишга чақирди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025