Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
“Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур”, - дейилади мурожаатда.
Таъкидланишича, бунинг учун санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунларини қайта кўриб чиқиш керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автобусларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф қилинганди.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
18:23 / 26.03.2025
Нега ёғли овқатларни яхши кўрамиз?
09:33 / 13.02.2025
1,15 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш маскани аниқланди
16:47 / 24.01.2025