Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 210 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб кирилишига чек қўйишди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХЧҚ ходимлари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига йирик миқдордаги тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уринган шахснинг қилмишларини фош этишди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятнинг Бекобод туманидаги чегара ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида тун қоронғисида оғир қопни кўтарганча чегарадош ҳудудда изғиб юрган шахс ходимлар томонидан қўлга олинган.
Аниқланишича, ушбу шахс 1990 йилда туғилган, фуқаро Ф.Х. бўлиб, у мамлакатимиз ҳудудига умумий қиймати 210 млн. сўмлик, жами 9590 қути тамаки маҳсулотларини божхона тўловларни тўламасдан олиб киришга уринган.
Хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркаси билан маркаланмаган Business Royals номли ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:10 / 21.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди
15:54 / 07.03.2025
Божхона қўмитаси 9,3 млрд сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларини йўқ қилди
15:55 / 27.01.2025
«Довуд ота» постидан Қозоғистонга ўтиш ва қайтиш уч ойга тўхтатилади
20:17 / 28.11.2024