Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АОК агентлиги жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш билан ҳам шуғулланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Қарорга кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг PR-марказ функцияларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда:
- Агентлик томонидан PR-фаолиятни ташкил этишнинг устувор вазифа ва йўналишларини, концептуал асосларини ишлаб чиқиш, ушбу соҳада самарали идоралараро мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш;
- иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестицияга эҳтиёж ва салоҳиятли лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнларини ва бизнес-форумлар ташкил этишни PR жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун доимий асосда ахборот материалларини тайёрлаш;
- мамлакатимиз инвестиция салоҳияти тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш, истиқболли инвестиция таклифлари рўйхатини, хорижий инвесторлар учун зарур тақдимот материалларини тайёрлаш учун маълумотларни шакллантириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
- жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, мамлакатнинг инвестиция муҳити ва туристик салоҳиятини тарғиб этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020