Жаҳон | 08:41 / 05.02.2019
11797
1 дақиқада ўқилади

Дайвернинг муз остида сузиши видеоси интернетда оммалашди

Фото: jan.kepic

Чехиялик фридайвер Петр Капоуннинг Милада кўлини қоплаган шаффоф муз остида сузиб ўтиши интернет аҳлини лол қолдирди. Бу ҳақда ViralHog нашри хабар берди. 

Дайвер музда ҳосил қилинган иккита махсус ўйиқ орасидаги 10 метрдан кўпроқ масофани совуқдан сақловчи махсус кийимсиз сузиб ўтган. 

Дайвернинг муз остида сузиши видеоси музнинг мутлақ шаффофлиги сабабли янада жозибадор чиққан.

Фридайвинг нафасни ушлаган ҳолда сув остида сузиш тури ҳисобланади.

 

Мавзуга оид