Жаҳон | 09:24 / 05.02.2019
25287
1 дақиқада ўқилади

Мадуро Гуайдонинг тақдири ҳақида гапирди

Хуан Гуайдо/Фото: AFP/Getty Images

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат мухолифати етакчиси Хуан Гуайдонинг келажаги бўйича иккита вариантни маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«У ваколатларни виртуал равишда бажаришда давом этадими? Яна қанча вақт? 2025 йилгача? Ёки ҳаммаси қамоқ билан тугамагунча», - дея маълум қилди Мадуро.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Гуайдо Венесуэла Олий суди қарори билан қамоққа ташланиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ТИВ Трампнинг баёнотига жавоб қайтаргани, Мадуро Гуайдога чақириқ билан чиққани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид