Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг номи ўзгарди — у соҳадаги муаммо ва тўсиқларни аниқлайди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармонга кўра Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази ташкил этилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
· давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги ҳолати ва даражасини таҳлил қилиш;
· миллий ахборот маконини ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш;
· оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган материаллар мазмунининг, шу жумладан, шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини тизимли асосда таҳлил қилиш;
· оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муаммо ва тўсиқларни аниқлаш;
· таҳлил ва мониторинг натижаларини умумлаштириш ва улар асосида тавсиялар бериш.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
14:02 / 16.11.2024