Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик генерал: Ўзбекистон АҚШдан харид қилмоқчи бўлган тизимлар ва ускуналар рўйхатини тақдим этди
Қўшма Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари Россиядан ҳарбий харидларни тўхтатиши ва АҚШ билан шартномаларга эътибор қаратишига эришмоқчи. Бу ҳақда сешанба куни АҚШ Конгресси Сенатининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитасидаги эшитувларда АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) бошлиғи генерал Жозеф Вотел ёзма кириш сўзида маълум қилди.
«Биз Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз, аммо Америка тизимларига бўлган юқори нархлар бундан кейин ҳам Қозоғистон каби мамлакатлар учун муаммо туғдиради», - деди у.
«Ўзбекистон ўз ҳарбий харидларини диверсификация қилишдан манфаатдорлигини билдирди ва харид қилмоқчи бўлган Америка тизимлари ҳамда ускуналари рўйхатини тақдим этди. Бундай манфаатдорлик Ўзбекистонни Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштириш ва муносабатларимизни чуқурлаштириш учун ноёб имкониятдир», - деди Вотел.
«Биз Тожикистон билан ҳарбий соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлашни давом эттирмоқдамиз, бу Москва ўз таъсирини кучайтираётгани ҳамда мамлакат пойтахти яқинидаги базада ҳарбий иштирокини кенгайтираётганига қарамай юз бермоқда», - дея маълум қилган генерал.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025