Ўзбекистон | 11:05 / 06.02.2019
79784
2 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги автомобиль заводи қурилиши нега тўхтаб қолгани маълум бўлди

Жиззах вилоятида бўлажак PSA Groupe автомобиль заводи майдончасида қурилиш ишларининг тўхтатилиши лойиҳа технологик концепциясини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раисининг техник сиёсат ва маҳаллийлаштириш бўйича ўринбосари в.б. Азизбек Шукуров хабар берди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Технологик концепцияни қайта кўриб чиқаётганимиз ҳақида айтаётганимиз туфайли, деворлар ва томларнинг ўзидан ташқари, у ерда технологик ускуналар ҳам бўлиши керак. Автомобилсозликда асбоб-ускуна шунчаки ерга жойлаштирилмайди. Технологияга боғлиқ жиҳатлар ҳали тайёр эмас», - деди Шукуров.

Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive Ўзбекистон-Франция автомобиль заводи 2018 йил декабрь ойи бошида дастлабки маҳсулотни ишлаб чиқариши керак эди, аммо ишлаб чиқарувчилар лойиҳа қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар беришди.

Ишлаб чиқариш комплекси пойдеворига капсула қўйиш маросими 2017 йил июль ойида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтди. Дастлаб, завод қуввати йилига 16 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжаллангани хабар қилинганди.

«Ўзавтосаноат» маълумотларига кўра, лойиҳада йўловчилар ва юкларни ташиш учун мўлжалланган икки турдаги енгил тижорат автомобилини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan номи ўзгариши хабар қилинганди.

Мавзуга оид