Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг муаммоси ҳал этилди
Kun.uz сайти таҳририяти Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, «Қозиработ» маҳалласи, Нурхон 4-тор кўчада жойлашган 20-б уйда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганган, сайтда «Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари: «Инсон шундай шароитда ҳам яшаши мумкинми?» сарлавҳали материал эълон қилинганди.
Унда ётоқхонанинг фақат ташқи томони чиройли таъмирлангани, ишлар қўл учида қилингани, электр, газ ва сув таъминотида муаммолар мавжудлиги, ётоқхона томларидан чакка ўтиши, деворлар ёрилган ҳолатдалиги, ётоқхона эшиклари яхши ёпилмаслиги, таъмирлаш ишлари охирига етказилмагани баён қилинганди.
Журналистик суриштирув давомида тегишли муассасалар юқоридаги ҳолатларни тузатишга ваъда беришганди.
Ваъда қилинган муддат ўтгандан сўнг, яна ушбу ётоқхонага бордик.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Бу сафар гувоҳ бўлдикки, айни вақтга келиб, таъмирлаш ишлари деярли тугатилган, асосий ишлар бажариб бўлинган экан. Энг муҳими аҳоли бундан хурсанд. Улар тегишли идораларга ўз миннатдорчилигини билдириб, бу шароитларни асраб-авайлашга сўз беришди.
Мавзуга оид
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
07:29 / 08.07.2024