Жаҳон | 19:20 / 07.02.2019
44228
2 дақиқада ўқилади

Олимлар сайёрамизда иқлим хаоси юз беришини башорат қилишмоқда

Фото: CC0 / mortenkilsholm

Музликларнинг эриши об-ҳаво шароитларининг экстремал ўзгаришини келтириб чиқариши ва бутун дунё бўйлаб ҳароратнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Бундай фикрни Канаданинг Макгилл университети олимлари билдиришди. 

Олимлар давлат ва халқаро ташкилотларнинг ҳозирги иқлим сиёсатидан келиб чиқиб иқлим ўзгариши сценарийсини моделлаштиришди. Арктика ва Антарктидадаги музликлар майдонлари қисқариши тахмин қилинмоқда, бу эса 2100 йилга келиб ҳарорат ва океандаги сув оқимлари циркуляцияси ўзгаришларига олиб келади.

“Жорий модел доирасида биз саноатгача даврдаги даражадан 3-4 даража исиш томон йўналмоқдамиз, бу сабабли океанларга Гренландия ва Антарктида музликларидан катта миқдорда эриган сув тушади. Бизнинг воқеалар ривожи сценариймизда бу денгиз оқимлари ва ҳароратнинг ўзгаришига олиб келади”, деб айтган тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Веллингтондаги Қиролича Виктория университетининг Антарктидани ўрганиш маркази профессори Ник Голлеж.

Моделга кўра, музликлар эришидан эффект бир хил бўлмайди – эриган сувнинг Гольфстримга тушиши оқимни секинлаштиради, бу эса Арктика, Канада шарқи ва Марказий Америкада ҳарорат кўтарилишига, Европа шимоли-ғарбида эса аксинча совишига олиб келади.

Мавзуга оид