Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учта пахта тозалаш корхонасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ҳудуддаги 3 та пахта тозалаш корхоналарида уруғлик чигитларининг сифатли сақланиши юзасидан ўтказилган текшириш жараёнида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, корхоналар омборларидаги 2018 йил мавсумидан ортиб қолган дориланган сара уруғлик чигитларнинг 158 тонна бўлган жами 539,8 млн сўмлик қисми сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида зараркунандалар билан зарарланиб, экишга бутунлай яроқсиз бўлиб қолган ва бу билан давлат ва жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан пахта тозалаш корхоналарининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025