Жамият | 13:51 / 07.02.2019
7637
1 дақиқада ўқилади

Вагон купесидаги иситиш мосламаларига яширилган электрон сигаретлар фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Москва–Андижон” йўналишидаги халқаро қатнов поездида йўловчиларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганида умумий қиймати 182,3 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди.

Жумладан, поезд йўловчилари Л.Қ.ва Б.Б. умумий қиймати 130,5 миллион сўмлик 2630 қути электрон сигаретларни вагон купеларининг иситиш мосламалари орасида яшириб олиб келаётганлиги фош этилди.

Яна бир ҳолатда, йўловчи Н.Н. умумий қиймати 51,8 миллион сўмлик 8 турдаги парфюмерия ва дори воситаларини божхона назоратидан яшириб мамлакатимизга олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси тариқасида олиб қўйилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид