Жаҳон | 21:58 / 08.02.2019
11254
1 дақиқада ўқилади

Мадуро: Венесуэла мустақиллигини ёрдам бериш таклифи остида йўқ қилишмоқчи

Фото: REUTERS/Carlos Barria

Венесуэла мустақиллиги ва суверенитетини гуманитар ёрдам етказиш таклифи остида йўқ қилишга уринишмоқда, деди ушбу мамлакат президенти Николас Мадуро журналистларга.

"Мамлакат мустақиллиги ва суверенитетини гуманитар ёрдам етказиш таклифи остида йўқ қилишга уринишмоқда. Мамлакатимизни беқарорлаштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо бу уларга муваффақият келтирмади", - деди у.

У шунингдек, Венесуэлада муддатидан олдин сайловлар ўтказиш заруратини кўрмаётганлигини айтди.

Мадуро АҚШнинг Венесуэлага бостириб киришига қарши венесуэлаликлар 2 миллионга яқин имзо қўйишганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат билан боғлиқ шов-шувларни маълум бир манфаатдор доиралар пайдо қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид