Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул “Толибон”нинг Россияга ташрифи юзасидан БМТга арз қилди
Афғонистон ҳукумати БМТ санкциялар рўйхатига киритилган “Толибон” ҳаракати аъзоларининг Россияга ташрифи юзасидан БМТга шикоят йўллади. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Телеканалнинг таъкидлашича, Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Назифулла Саларзой шикоят жўнатилганини тасдиқлаган.
Аввалроқ Москвада Афғонистон бўйича ўтган учрашув иштирокчилари тинчлик жараёнини илгари суриш учун “Толибон” етакчиларининг БМТ қора рўйхатларидан чиқарилишини ёқлаб чиқишган. Афғон сиёсатчиларининг анжумани 5-6 февралда бўлиб ўтган ва унда “Толибон” вакиллари ҳамда Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзой бошчилигидаги афғон сиёсатчилари ва жамоат арбоблари делегацияси иштирок этган.
Россия ташқи ишлар вазирлигида ушбу анжуман афғон диаспораси томонидан чақиртирилгани ва Афғонистондаги вазиятни тартибга солишнинг Москва формати давоми ҳисобланмаслиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025