Жамият | 13:04 / 08.02.2019
9330
3 дақиқада ўқилади

Улар умид билан яшашмоқда. Кўмакка муҳтож болажонларга ёрдам қўлини чўзайлик!

Хабарангиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Оққон билан оғриган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Улар билан бирма-бир кўришдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Биринчи бемор жажжигина қизалоқ Нилуфар Шарипова. Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Юксалиш маҳалласида яшайди. Онаси Нодира Абдуқодирова бу ҳақда шундай дейди: 

– Қизим 2009 йилда туғилган. Соғлиғи яхши бўлмагандан кейин текширтирдик. Шифокорлар оққон ташхисини қўйишди. Шундан сўнг ҳозирга қадар бор кучимиз билан даволатяпмиз. Ҳозирда дориларга пул етказа олмаяпмиз. Яхши инсонлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Уларни бир умр дуо қиламан.

1) Нилуфар Шарипова (бемор)

Нодира Абдуқодирова (онаси)

Телефон: +99890 326-07-18

Click/PayMe: 8600 0424 8218 8520 (Агробанк)

МФО: 00251

ИНН: 200119858

Нақд пул топширганда: 23116000900000251001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000700000251001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000300000251001

 

Кейинги бемор Қорақалпоғистондан келган Бехруз Отаберганов. Бехрузга 2018 йил март ойида оққон ташхиси қўйилган. Онаси Зумрад Султонова билан суҳбатлашдик. Ҳозирда жуда қийналиб қолганлигини, ҳатто фарзандларига мактаб формаси олиб беролмай, бор топганини ўғлининг дори-дармонларига сарфлаётганини айтди. Турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Бехрузбек яхшиларнинг кўмагига муҳтож.

2) Бехруз Отаберганов (бемор)

Зумрад Султонова (онаси)

Телефон: +99897 353-86-65

Click/PayMe: 8600 0417 2826 1141 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001

Азиз юртдошлар, беморларимиздан қўлимиздан келган ёрдамимизни аямайлик. Уларнинг ҳаётдан умидлари кўп, қалблари яхшиликка лиммо-лим. Ҳозирда улар саховатли инсонлар ёрдамига муҳтож. Уларга моддий ва маънавий ёрдам бериб, Қўлимиздан келгунча эҳсон қилайлик, дуо қилиб, уларнинг умри узоқ бўлишини сўрайлик.

Аллоҳ қилган яхшиликларимизга ажр-савобларни кўпайтириб берсин!

Раҳматилло Исроилов тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид