Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. Мадрид дербисида «Реал» ғалаба қозонди
Испания чемпионатида 23-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Атлетико» ўз майдонида «Реал» билан беллашди ва 1:3 ҳисобида ютқазди.
16-дақиқада Каземиро қайчи услубида зарба йўллаб, ҳисобни очди. 25-дақиқада Гризманн дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, ҳисобни тенглаштирди. 42-дақиқада Рамос пенальтини аниқ амалга оширди. 74-дақиқада жарима майдонига ёриб кирган Бэйл дарвоза бурчагини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади.
Бу натижадан сўнг, «Реал» 45 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди, «Атлетико» 44 очко билан 3-ўринга тушди.
Ла Лига, 23-тур
Атлетико – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
9 февраль, «Ванда Метрополитано» стадиони
Голлар: 0:1 – 16 Каземиро, 1:1 – 25 Гризманн, 1:2 – 42, пенальти Рамос, 1:3 – 74 Бэйл.
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Арьяс, Годин, Парти, Сауль, Лемар (Витоло, 59), Корреа (Родри Эрнандес, 65), Мората (Калинич, 71), Гризманн.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Васкес, Кроос (Себальос, 84), Винисиус Жуниор (Бэйл, 57), Бензема (Диас, 89).
Огоҳлантиришлар: Васкес (22), Гризманн (24), Хименес (41), Люка Эрнандес (58), Парти (62), Регилон (64), Модрич (66), Мората (68), Сауль (72).
Четлатиш: Парти (80).
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025