Фан-техника | 12:21 / 11.02.2019
12765
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияга янги телескоп бўйича ёрдам беришдан бош тортди

Фото: Shutterstock

НАСА 2022-2023 йилларда Россияга ультрабинафша телескопни ХКСга олиб чиқишда ёрдам беришни истамади. Бу ҳақда РИА «Новости» Москва давлат университетининг Ядро физикаси илмий-тадқиқот институти директори Михаил Панасюкка асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, янги телескоп жуда юқори энергиялар космик нурларини ўрганиш учун мўлжалланган.

«Молиялаштириш ажратилса ва барча техник масалалар ҳал этилса, телескопни ХКСга юбориш 2022-2023 йилларга режалаштирилган», - дея қўшимча қилиб ўтди Панасюк.

Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШга телескопни ташишда иштирок этишни таклиф қилган, аммо «бунинг ўрнига НАСА ультрабинафша телескопли иккита сунъий йўлдошдан иборат худди шу каби лойиҳани илгари сурди».

Мавзуга оид