Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перинатал марказ ҳамшираси қўлга олинди. У танишининг ўғлини сотиб юбормоқчи бўлган
2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Натижада, Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. (аёл) Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В. (аёл)нинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б. (аёл)га 1 700 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда аёл киши уч ёшли ўғлини сотаётган вақтида ушланганди.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
14:39 / 13.05.2025