Жаҳон | 08:09 / 11.02.2019
13160
1 дақиқада ўқилади

«Россия тўлаши керак»: Британия мудофаа вазири Brexit’дан кейинги режалар ҳақида

Фото: twitter.com / @LBC

Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг маълум қилишича, мамлакат Евроиттифоқ таркибидан чиққандан кейин ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун «қаттиқ куч» қўллашга тайёрланиши керак. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Москва «ўз фитналари учун нарх тўлаши керак бўлади». Британиялик вазир айтишича, бу фитналар орасида Россиянинг АҚШда 2016 йилги президентлик сайловларига аралашуви, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг «Новичок» асаб-фалажловчи модда билан заҳарланиши, шунингдек, Қрим ярим оролининг Россияга қўшиб олиниши бор. Британия Солсберидаги ҳодиса учун Россия жавобгар эканини билдирмоқда.

«Россия бундай ҳаракатлар учун нарх тўлаши керак», - дея маълум қилди Уильямсон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Скрипалларни заҳарлашда қатнашган яна икки кишини топганди.

Мавзуга оид