Барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкаси 1,5 баробарга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
2019 йил 1 мартдан “Меҳрибонлик” уйлари ва болалар шаҳарчаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячилари, шунингдек, барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг базавий тариф ставкасини 1,5 баробарга ошириш ва уни умумтаълим мактабларининг тегишлича раҳбар ва педагогик ходимлари базавий тариф ставкасининг 75 фоизи даражасида белгилаш;
2019 йил 1 октябрдан “Меҳрибонлик” уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари ҳамда барча турдаги халқ таълими муассасалари олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштириш, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устамани бекор қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Мавзуга оид
21:01 / 23.09.2024
Одамларнинг 1 фоизи деярли барча аҳолидан бойроқ экани маълум бўлди
23:10 / 22.09.2024
Швейцария аҳолиси бир йил ичида иккинчи марта пенсия ислоҳотига қарши чиқди
12:09 / 23.08.2024
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги махсус вакили этиб тайинланди
07:16 / 20.08.2024