Видео: Тошкентда «тунги кўнгилочарлик»да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди
10 февраль куни Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда уюштирилган “тунги кўнгилочарликда” иштирок этган 14 та автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу автомобилларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Улардан 5 нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмаган, 4 нафар ҳайдовчининг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган эди, 2 нафар ҳайдовчи автомобилларида шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус “спорт” тури) ўрнатган, яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга бўлмаган, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқ, яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.
Шунингдек, “Спарк” ва бошқа автомобиллар ҳайдовчилари дрифтинг билан “кўнгилочарлик” қилаётганликлари акс этган видео тақдим этилди.
Мавзуга оид
18:07
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024