Жаҳон | 21:16 / 14.02.2019
4875
2 дақиқада ўқилади

Минскда «Шарқ зиёкори» ва «Белкнига» ўртасида ҳамкорликка доир келишув имзоланди

«Шарқ» ҳамда «Машҳур пресс» нашриётлари вакиллари Беларусь Республикасида бўлиб, ХХVI Минск халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси фаолиятида меҳмон сифатида иштирок этишди. 

Тадбир доирасида «Шарк зиёкори» МЧЖ ва «Белкнига» ОАЖ ўртасида китоб алмашувига доир келишув имзоланди. 

Минск шаҳридаги «Дружба» китоб дўконида Беларусда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда Беларусь жамоатчилиги вакиллари иштирокида "Ўзбекистон адабиёти" бўлими очилди. 

Шунингдек, мазкур тадбирга бағишланган «Ёзувчи ва замон» халқаро адабиётчилар симпозиуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси номидан «Жаҳон адабиёти» журнали муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рисолатхон Ҳайдарова иштирок этишди. Симпозиум турли мамлакатлардаги муаллифларни ўйлантираётган долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. Мелибоева тадбирда чиқиш қилиб, иштирокчилар эътиборини Марказий Осиё минтақаси олдида турган глобал чақириқларга қаратди. 

 

Мавзуга оид