Ўзбекистон | 11:30 / 14.02.2019
55380
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзбекнефтгаз

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг янги раиси тайинланди. Ҳукумат қарорига кўра, Баҳодиржон Баҳромович Сиддиқов жамият бошқаруви раиси этиб тасдиқланган.

Баҳодир Сиддиқов бундан олдин Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритганди. У 2009−2010 йилларда ва 2017 йилда «Нефтегазинвест» масъулияти чекланган жамият директори лавозимида ишлаганди. 2017-2018 йилларда эса «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари ҳам бўлган. 

У янги лавозимда Баҳром Ашрафханов ўрнида иш бошлайди. Ўзбекистоннинг Россиядаги собиқ элчиси бўлган Баҳром Ашрафхонов 2018 йилнинг сентябрида Алишер Султонов ўрнига «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи​си лавозимига тайинланганди.

Ашрафхонов 2019 йилнинг февраль ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангач, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув Раиси лавозими бўш қолаётганди.

Мавзуга оид