Light | 01:51 / 15.02.2019
107102
5 дақиқада ўқилади

Бу уйларнинг эгалари бошқа ерга кўчишдан бўйин товлашган (фотожамланма)

Фото: China Stringer Network / Reuters

Ўз уйини тарк этгиси келмай, бошқа ерга кўчишдан бўйин товлаган кишиларга оид хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган, бу айниқса хитойликлар орасида кўп учрайди. «Up» (“Юқорига”) ёки «The Castle» (“Сарой”) фильмларини томоша қилган ҳар қандай киши бу ҳолатни тасаввур қилиши қийин эмас, дейилади boredpanda.com сайтида. Қуйида мавзуга оид суратлар билан бўлишамиз.

#1 Эдит Мэйсфилдга 1 миллион доллардан ортиқ пул таклиф қилинган бўлса ҳам, у ўз уйини сотишдан бош тортган. Кейинчалик «Up» фильмининг яратилишига айнан унинг шижоати илҳом бахш этган

#2 Қўшни уйлар бузилган бўлишига қарамай, Мэри Кук ўзининг тор бўлса-да, шинам уйини сотишга рози бўлмади. Бугунги кунда уй гигант “қўшнилари” ўртасида қолган бўлиб, болалар китоби иллюстрациясига ўхшайди

Фото: wirednewyork

#3 Вера Кокс уйини дастлаб унинг атрофида казино қурмоқчи бўлган Боб Гуччионега, кейин эса Дональд Трампга сотишдан бўйин товлаган

Фото: Library of Congress

#4 Уй эгаси Мельбурн (Австралия)даги ушбу уйини сотишдан бош тортган

Фото: Eddie Ate Dynamite

#5 Торонтодаги бир киши уйини сотишни истамагани сабаб уй майдонини ўртасидан ажратишга тўғри келган

Фото: The Huffington Post

#6 Бу – атрофи катта турар-жойлар билан ўралган готик таунхаус

Фото: Ephemeral New York

#7 Хитой ҳукумати дастлаб эгалари кўчишга қаршилик қилган бу уй атрофи бўйлаб катта йўл туширган. Охир-оқибат улар бошқа ерга кўчиб ўтишган, бироқ уй қурувчиларга қаршилик рамзи сифатида сақланиб қолган.

Фото: news.nationalpost

#8 Рэндал Акер ўзининг Портленд марказидаги кичик уйини сотишдан бош тортган, унинг атрофига Портленд давлат университетининг катта биноси қурилган

Фото: ackerlaw

#9 Гуанчжоуда ҳукумат ушбу уйнинг атрофига халқа йўл қуришига тўғри келган, чунки уч оила жойидан қимирлашни истамаган

Фоото: chinadaily

#10 Остин Сприггснинг Вашингтондаги уйи. Уй эгасига 3 миллион доллар таклиф қилинган, у рад этган, кейинроқ 4 миллион долларга сотган

Фото: thecityfix

#11 Бу Франция шимолидаги эски Руба даҳасидаги ягона бино бўлса-да, Салоҳ Ужаний сўнгги 46 йил давомида ишлаб келган қаҳвахонасини сотишдан бош тортади

#12 Эндиликда черков бўлган қиролича Аннанинг уйи яна бир турар жой қурилишига тўсқинлик қилган

Фото: ephemeralnewyork

#13 Сучжоу (Цзянсу провинцияси)даги ҳашаматли виллалар орасидаги эски уй, 2013 йил

Фото: HAP / Quirky China News

#14 Вашингтон, Колумбия округида бузилишига йўл қўйилмаган ушбу уйлар атрофида замонавий иншоотлар қад кўтарган

Фото: Forgotten New York

#15 Кўприк остидаги ҳаёт...

Фото: Dom Dada

#16 Мазкур меҳмонхона эгалари бир неча хонадонни юқори нарх сабаб харид қила олмаган ва шу тариқа меҳмонхона шу икки бино атрофига қурилган, айни дамда уларда сувенирлар сотилади

Фото: Roeland Koning

#17 У Пин хоним 241 кўчмас мулк эгалари орасида кўчишдан бўйин товлаган ягона инсон бўлган. У пудратчилар ва таклифларга қарши деярли 3 йил курашган, 2007 йилнинг апрелида уй бузилган

Фото: venture160

#18 "Nail House" Шанхайдаги йўл ҳаракатини мураккаблаштиради

#19 Шпигельхальтерлар оиласи кенгайиб бораётган Wickhams универмагидаги дўконини сотишдан бош тортган

Фото: Reading Tom

#20 Эгалари сотишни истамаган шу икки бино сабаб бутун бир Рокфеллер Плаза ажралиб қолган

Фото: ScoutingNY

#21 Наньнин (Хитой)даги қурилишлар ўртасидаги ягона эски уй, 2015 йил. Уй эгаси маҳаллий ҳукумат билан унинг бузилиши учун компенсация борасида келишувга эриша олмаган

Фото: China Stringer Network / Reuters

#22 Шанхайдаги Гуанфули тумани аҳолисининг бир қисми эски уйларини тарк этмасликка қарор қилишди. Тао Вейрен айни дамда замонавий кўп қаватли бинолар билан ўралган икки қаватли уйи олдида ўтирибди

Фото: Aly Song / Reuters

#23 Чжэцзян провинциясидаги Чжэн Мэйдзю сув ва электр таъминоти тўхтатилган бўлишига қарамай, қисман бузилган уйида деярли бир йил яшади

Фото: China Stringer Network / Reuters

#24 Нарита аэропорти ўртасидаги ферма. Япониялик фермерлар аэропорт марказидаги ерларини сотиш таклифини рад этишмоқда. Шу сабаб учиш-қўниш йўлакчасининг фақат ярмидан фойдаланилади

Фото: Google Maps

#25 “Миллион долларлик бурчак”, Мэйси иншоотни унинг атрофига қуришга мажбур бўлган, кейин эса у реклама эълони билан ёпилган

Фото: wiki

Мавзуга оид