Жаҳон | 07:35 / 15.02.2019
4046
1 дақиқада ўқилади

Уильям Барр АҚШ адлия вазири ва бош прокурори этиб тайинланди

Фото: AP Photo/Carolyn Kaster

АҚШ олий суди раиси Жон Робертс 14 февралда Уильям Баррдан адлия вазири ва бош прокурор сифатида қасамёд қабул қилди.

Касамёд келтириш маросими Оқ уйнинг Овал хонасида президент Дональд Трамп, Баррнинг қариндошлари ҳамда маъмуриятнинг бир қатор аъзолари иштирокида ўтган.

Аввалроқ сенат кўпчилик овоз билан Барр номзодини тасдиқлаганди. Трамп Баррнинг бош прокурор лавозимига илгари суришини декабрь бошида эълон қилганди. Трамп ўшанда айтганидек, Катта Жорж Буш вақтидаёқ (1991-1993 йиллар) адлия вазирлигига бошчилик қилган 68 ёшли Барр “ҳам республикачилар, ҳам демократлар орасида ҳурматга эгадир”.

2018 йил ноябрда Трамп бош прокурор Жефф Сешнсни истеъфога чиқарганди. Бунга эса Трампнинг айнан Сешнс Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашувини тергов қилиш қарорини қабул қилганидан норозилиги сабаб бўлган. Сешнс истеъфосидан кейин бош прокурор вазифасини Мэтью Уитэкер бажарган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид