Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
2019 йил 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Наманган вилоятининг Чуст туманида Зарафшон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Мирзаобод маҳалласида яшаган 35 ёшли Ў.Т. (аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада аёл жароҳат олиб касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025